Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2023 йилга давлат ижтимоий буюртмалари учун танлов эълон қилади

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Буюртмачи давлат органи

Ажратилган  маблағ.
 млн  сўм

 

1.                  

Устувор йўналиш: Аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, Интернет нашрлари билан соҳага оид ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

Мақсад: Болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантириш, ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик даражасини янада ошириш, уларни ушбу йўналишдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналари билан яқиндан таништириш, шунингдек, адабиётларни нашр этишга тайёрлаш, электрон шаклини ахборот-кутубхона муассасаларига тақдим этиш. Республика миқёсида “Китобсевар миллат” ойликларини ўтказиш.

Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида ҳамда ахборот-кутубхона марказларида тасдиқланган режа-жадвал асосида 200 дан ортиқ манзилда “Китобсевар миллат” ойликларини ўтказиш. Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 10 номдан кам бўлмаган китобларни нашрга тайёрлаш, шунингдек, ўзбек адабиётининг энг яхши намуналарини ҳамда муаллифлик ҳуқуқлари бутунжаҳон маданий меросига айланган жаҳон адабиётининг сара намуналарини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш. Танланган ўзбек адабиёти намуналари сўнгги 5 йил давомида яратилган ва шу кунга қадар нашр этилмаган бўлиши, ўқувчиларнинг ёш тоифалари инобатга олиниши лозим.

Интернет нашрлари билан соҳага оид ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ушбу йўналишдаги контентларни тайёрлаш ва ёритишда фаол иштирок этган ЭОАВ ҳамда блогерларни моддий рағбатлантиришга қаратилган танлов ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА

1 300,0

2.                  

Устувор йўналиш: Сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш.

Мақсад: Жамиятда тинчлик ва тотувлик ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни ахборот коммуникация технология имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда амалга ошириш. Миллатлараро ҳамда конфессиялараро тотувликни таъминлашда ННТлар билан ҳамкорлик қилиш.

Вазифалар: Фаол миссионерлик ҳолатлари кузатилаётган ҳудудларда видеоролик, тақдимот ва буклетлар кўринишдаги маълумотларни интернет ва ижтимоий тармоқларда, шу жумладан машҳур маҳаллий вайнерлар ва блогерлар каналларида тарқатиш. Шунингдек, фаол миссионерлик кузатилаётган жойларда намойиш қилиш орқали тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш. Миссионерлик ва прозелитизмнинг мамлакатимизда тақиқлангани ва унинг салбий оқибатлари ҳақида 12 та 5-10 минутлик видеоролик ва 100 та видео материал, маърифий-тарбиявий ишлар бўйича 15 та учрашув ҳамда 35 та тарғибот тадбирини ташкил этиш.

Дин ишлари бўйича қўмита

1 500,0

 

3.                  

Устувор йўналиш: Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш.

Мақсад: Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, соҳадаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ижтимоий шериклик соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш ва уларни тизимли равишда амалиётга татбиқ этиш бўйича экспертларнинг фикр-мулоҳозалари ва таклифларини муҳокама қилиш.

Вазифалар: Республиканинг барча ҳудудларида ижтимоий шериклик соҳасини ривожлантириш, соҳага оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни тўлдириш, ННТлар ва давлат органлари ўртасида мулоқотлар ўрнатиш борасида семинар тренинглар ташкил этиш. Семинарлар давомида 200 та нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини танлаб олиш, улар иштирокида амалий ўқув-семинар ўтказиш, эркин “мулоқот майдончаси”ни ташкил қилиш. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид бўлган қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бўйича уларнинг малакасини ошириш, ташкилотлар раҳбар ва ходимларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган интерактив шаклдаги тренинглар ташкил этиш. Соҳадаги тизимли муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш, ўтказилган тадбирлар натижаси бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. Нодавлат нотижорат ташкилолари фаолиятида фойдаланиши учун қонунчилик ҳужжатларига асосланган тарқатма материаллар чоп этиш.

Адлия вазирлиги

500, 0

 

4.                  

Устувор йўналиш: Электр ва иссиқлик энергиясини, улардан фойдаланиш жараёнларини давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш. Жамоат эшитувларини амалга ошириш

Мақсад: Фарғона водийси (Андижон, Наманган, Фарғона) вилоятларида  энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурслари тежамкорлигига эришиш, электр энергия ва газни тежаш, энергиядан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шаклллантириш. Аҳолида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.Жамоат эшитквларини ташкил этиш.

Вазифалар: Энергетика вазирлигининг Фарғона водийси (Андижон, Наманган, Фарғона) вилоятлари тизими ташкилотлари –“Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматлари раҳбар ва ходимлари учун ахборот самарадорлигига эришиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, жамоатчилик билан ишлаш методологиясини юксалтириш бўйича 20 та семинар тренинг ташкил этиш. Энергия тежаш соҳасида тарғибот ва ахборотлаштириш, шунингдек, энергия ва ёқилғи ресурслари билан малакали мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантириш, энергиядан фойдаланишнинг оддий усулларини ўргатиш мақсадида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота оналари жамоаси билан 100 дан ортиқ жамоат эшитувлариҳамда 5 та учрашув, битта кўрик-танлов ўтказиш. Электр энергия ва газни тежаш, энергиядан оқилона фойдаланишни тарғиб қилувчи ўзбек ва рус тилларида учтадан ижтимоий видеоролик тайёрлаш ва уларни водий электрон оммавий ахборот воситалари оқали намойиш этиш. Маҳаллий телеканалларда энергияни тежаш ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ахборот ташвиқот компаниясини ташкил этиш (жамоатчилик эшитуви, ахборот репортажлари, масъул раҳбарларнинг чиқишлари).

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги

500, 0

 

5.                  

Устувор йўналиш: Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиш.

Мақсад: Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида илғор миллий ва хорижий тажрибалар асосида касбга ўргатишнинг замонавий усулларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларда касб турлари бўйича меҳнат малакаларини шакллантириш. Мактаб интернатининг касбга йўналтириш хонасини моддий техника билан жиҳозлаш. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан шуғулланувчи педагог ходимларига технология фани дарслигидаги ўқув мавзулар юзасидан методик қўлланма ишлаб чиқиш.

Вазифалар: Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 103- сонли мактаб-интернатининг касбхонасини моддий базасини мустаҳкамлаш. Мактаб интернатидаги 283 та тарбияланувчиларга, 93 та меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига 11 та касб йўналиши бўйича кўникма беришга шароит яратиш. Ўғил болаларни касбга тайёрлаш мақсадида касб хонаси учун 71 дона дастгоҳ ва асбоб ускуналар, қиз болаларни касб хонаси учун 35 дона касбга ўргатиш жиҳозлари билан таъминлаш. Касбга тайёрловчи педагог ходимларга технология фани дарслигининг ўқув мавзулар юзасидан методик қўлланма ишлаб чиқиш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

500, 0

 

6.                  

Устувор йўналиш: Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, узоқ қишлоқ ҳудудларида ишсизликни камайтириш. 

Мақсад:  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 14 та Маҳаллий ривожланиш марказларда (МРМ) фаолият юритаётган тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Аҳолини янада кўпроқ қисмини касбий кўникмаларга ўргатиш, касбларга қайта тайёрлаш тизимини кучайтириш. Ташкил этилган МРМлар фаолияти мониторингини амалга ошириш.

Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 14 та МРМлар фаолияти мониторингини амалга ошириш. Мониторинг жараёнида ўқитилганлар сони ва уларни ўқишдан кейинги жараёнда бандлиги таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш. Таҳлиллар асосида маълумотнома тайёрлаш. Маҳаллий ривожланиш марказларда фаолият юритаётган 138 нафар устоз ва 70 нафар тренер гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Ўқув жараёнларини олиб бориш мақсадида тузилган ўқув модулларини талаб даражаси ҳолатини ўрганиш. МРМларни касбга тайёрлаш, қайта касбга ўқитишда моддий - техника базасини тўлиқ эканлик ҳолатини ўрганиш ва шароит яратиш.
10 000 нафар аҳолини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда қайта касбга тайёрлаш.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2 000

 

Жами 6 та давлат ижтимоий буюртмаси

6 300,0

 

           

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;

Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2023 йил 2 августдан 4 сентябргача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.