Парламент комиссияси Хоразмда ННТлар билан учрашди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Шадманов, комиссия аъзоси, сенатор Б.Таджиев, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори О.Хусанов, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси, сенатор Г.Дурдиева, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари М.Умарзақовлар ҳамда комиссиянинг бошқа аъзолари хусусан “Юксалиш” умуммилий ҳаракати вилоят бўлинмаси, ЎзННТМА вилоят бўлими, вилоят молия, адлия, бандлик, халқ таълими бошқармалари ННТлар ва ОАВ вакиллари ишторок этишди. Йиғилишга Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Г.Дурдиева раислик қилди ва олиб бориди. 

Комиссия йиғилишида сўзга чиққан Олий мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Шадманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони ҳамда 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли қарори мазмун моҳияти тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар берди.

Шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори О.Хусанов жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари тўғрисида ахборотлар берди ва маҳаллий ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини танловларда фаол иштирок этишга чақирди. 

Комиссия аъзолари кун тартибидаги асосий масалалардан бири Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини тақсимлаш юзасидан муҳокамалар ўтказишди. Унга кўра 2021 йилда маҳаллий фуқаролик жамияти институтлари лойиҳаларини давлат грантлари шаклида 400 млн. сўм ҳамда давлат ижтимоий буюртмалари шаклида молиялаштиришга 600 млн. сўм миқдорда пул маблағлари йўналтирилишига келишиб олинди.

Жамоат комиссияси томонидан кун тартибидаги барча масалалар юзасидан хусусан, танловлар тўғрисида белгиланган муддатларда ОАВда эълонлар жойлаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.