Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар жабҳада қўллаб қувватланади

Наманган вилояти Касаба уюшмалари бирлашмаси мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши  ҳузуридаги  ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари  Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини  ва фуқаролик  жамиятининг бошқа  институтларини қўллаб-қувватлаш  жамоат фонди тузилмаси тасдиқланди.

   rasm   rasm

Йиғилишда жамоат комиссияси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси И.Нажмиддинов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов, Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси раиси А.Шодмонов, ННТларни қўллаб қувватлаш фонди директори О. Хусановлар иштирок этди.

rasm  rasm