ННТлар учун янги имкониятлар: лойиҳалар сони ошган, маблағ ҳам

2021 йилнинг 22 апрель куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 4 кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси, сенатор Ф.Тошев, Парламент комиссияси раиси А.Шадманов, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди О.Хусанов комиссия аъзолари, фаол ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармонининг ҳамда 3 мартдаги  “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли қарори мазмун моҳияти тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди. 

1.Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамаот фонди маблағларини 2021 йил учун тақсимланди. Хар бир грант учун ажратиладиган ўртача маблағ 25-30 млн. сўмгача этиб белгиланди. Комиссия томонидан давлат грантлари шаклида 1 млрд. сўм қилиб тақсимлаш  бўйича  қарор қабул қилинди.

2.“Давлат грантлари ажратишнинг тартиби ва шартлари тўғрисида”ги ва “Давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомлар Халқ депутатлари вилоят Кенгашга тасдиқлаш учун  киритилди.

3. Жамоат фонди ишни самарали ташкил этиш мақсадида ишчи гуруҳ таркибини тасдиқланди. Комиссия ишини самарали ташкил этиш мақсадида 5 та ишчи гуруҳни ташкил этиш ва Низомларни тақдиқлаш тавсия этилди.

4.2021 йил учун ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга молик Давлат дастурларини амалга оширишдаги ижтимоий шериклигини давлат грантлари шаклида қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари тўғрисида ахборотлар берилди ва маҳаллий ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини танловларда фаол иштирок этишга чақирилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов бошчилигида  ЎзННТМА ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими, жамоат фонди, йирик жамаот ташкилотлари иштирокида ННТ фаолиятини юксалтириш мақсадида ҳар бир туманда сайёр йиғилиш ўтказиш бўйича чора тадбирлар белгилаб олинди.