Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси фаолияти ўрганиб чиқилди

Парламент комиссияси ва Жамоат фонди томонидан Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси  фаолияти ўрганиб чиқилди.

Сирдарё вилоятида Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш, давлат органлари билан ижтимоий шерикликни  юксалтириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан Жамоат комиссиясининг 2 кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жамаот фонди маблағларни тақсимлаш, давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси ажратиш бўйича Низом,  комиссия аъзоларни ишчи гуруҳларга бириктириш,  давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат гранти  йуналишлари ва мавзуларини ишлаб чиқиш масалалари куриб чиқилди.

Давлат гранти ажратиш ва давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш бўйича Низомлар Адлия бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, омиссия аъзолари томонидан куриб чиқилиб, тасдиқлаш учун Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши тақдим этиш борасида қарор қабул қилинди.

 Келиб тушган лойиҳаларни саралаш, комиссия ва жамоат фонди ишини самарали ташкил этиш мақсадида комиссия аъзоларидан 5 та Ишчи гуруҳ шакллантириш бўйича қарор қабул қилинди ва Низомлари тасдиқланди.

Комиссия аъзолари халқ депутатлари вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда худудлар кесимида муаммоларни ўрганиш орқали 10 кун муддатда давлат гранти ажратиш бўйича дастурни кўриб чиқиш борасида қарор қабул қилинди.

“ННТ ва дўстлик уйи”да бугунги кунда 11 та ННТ фаолият юритмоқда. Вилоятда 20 дан ортиқ ННТ жойга эҳтиёжи борлиги кўриб чиқилди.

расм 

 расм

рсам