Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтининг роли муҳокама қилинди

Яқинда халк депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг  “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар хамда ечимлар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

расм 

Унда Парламент комиссияси раиси А.Шадманов, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори О.Хусанов, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аьзолари, Кенгаш ҳузуридаги жамоат фондлари ходимлари, давлат органлари вакиллари, ЎзННТМА ва ҳудудий бўлимлари масъуллари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

расм

Йиғилишни Олий Мажлис Сенати аьзоси, халк депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси М.Ғаниева олиб борди.

Йиғилишда Президентимизнинг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиклаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

расм

Шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат гранти танловлари мазмунлари ва асосий йўналишларига урғу берилди.