Хоразмда ННТлар фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича семинар ўтказилди

Жорий йил, 1 апрель куни Урганч шаҳрида “Дўстлик ва ННТлар ўйи”да Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан давлат грантларини тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди. 

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати Н.Кутлимуратова, сенатор Г.Дурдиева,  вилоят ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этишди.

 Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватланиш борасидаги хабардорлигини ошириш, уларнинг танловларга иштирок этишдаги фаоллигини ошириш, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий шерикликни ривожлантиришдан иборат.

rasm

 Бугунги ривожланиш жараёнларида “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва “2021—2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони  ННТлар фаолиятида тарихий воқеа бўлди десак муболаға бўлмайди ва ННТлар фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Тадбирда Н.Кутлимуратова томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўрни ва ролини янада ошириш борасидаги ташаббус ва ғояларининг аҳамияти, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда тизимли ишлар ўз натижаларини кўрсатаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

rasm

Н.Кутлимуратова тадбир иштирокчиларига бу йилги давлат грантлари танловларида иштирок этиш шартлари ва талаблари, грант лойиҳаларини тайёрлаш, ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан тушунтириш берилди.

Тадбир доирасида Халқ депутатлари  Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2021 йилга йўл харитасини кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши хузуридаги фуқаролик жамияти институтларини ва нодавлат нотижорат ташкилотларини кўллаб-қувватлаш жамоат фонди ўтган даврдаги фаолияти юзасидан вилоят жамоат фонди директори А.Исмоиловнинг аҳбороти тингланди.

Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратиш бўйича Низомларни ишлаб чиқиш тўғрисида вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Алламов сўзга чиқди.

rasm

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси, Адлия, молия бошқармалари, ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ва вилоят Жамоат фонди вакиллари томонидан  фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий шерикликнинг самарадорлигини тубдан юксалитиришга кўмаклашиш мақсадида очик мулоқот ташкил этилди. Хоразм вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари бугунги кундаги асосий муаммолари нималардан иборат, уларни ривожлантириш учун қандай ишларни амалга ошириш зарур каби саволларга  вилоят ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг таклифлари ва тавсиялари олинди ва ўрганилди.

Тадбир якунлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан эълон қилинадиган танловлар, хусусан давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар ҳамда улардан самарали фойдаланиш механизмлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди, хулоса ва таклифлар билдирилди.