Фуқаролик жамияти институтлари ривожлантиримоқда

Жорий йилнинг 21 апрель куни Навоий вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш Жамоат фонди  маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг раиси, Қонунчилик палатаси депутати А.Х.Шадманов, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори О.Н.Хусановлар иштирок этди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш борасида қабул қилинган 2021 йил 3 мартда ПҚ-5012-сонли қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6118-сонли Фармонининг мазмун моҳияти, галдаги вазифалар бўйича келишиб олинди. Йиғилиш сўнгида билдирилган таклифлар, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар, ННТлар раҳбарлари олдига қўйилган вазифаларни ижроси бўйича қарорлар қабул қилинди ва маъсулларга вазифалар юклатилди.