Фарғона шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” очилди

2021 йил 9 апрель куни Фарғона шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” ўз фаолиятини бошлади.

rasm   rasm

Бинони фойдаланишга топшириш маросимида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ННТлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига тобора эътибор кучайиб бораётганлигини, жамиятда уларнинг роли ва аҳамияти ошаётганлигини таъкидлади.

Мавжуд 33 та хона, конференция заллари, коворкинг маркази ва дам олиш жойи иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

rasm   rasm

 “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”га вилоятда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган 17 та нодавлат нотижорат ташкилоти ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда жойлаштирилди. Келгусида ҳам Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси тавсияси асосида талабгор ННТлар жойлаштирилиб борилади.

rasm