8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром!” лойиҳаси ўтказилди

Аёл — жамият гултожи, борлиқ кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг меҳр-муҳаббати навниҳолларни, эртамиз эгаларининг униб-ўсишига, камол топишига сабаб бўлади. Бугун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятда тутган ўрнини ошириш, турли соҳаларда фаол хизмат қилаётган олималар ҳамда мунис опа-сингилларимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, меҳнатларини эътироф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритаётган хотин - қизларга кўтаринки кайфият бахш этиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат ва нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром!” лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа доирасида ободонлаштириш бошқармасида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун концерт дастурлари ташкиллаширилди. Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова, элимиз суйган санъаткорлар Гулбаҳор Эрқулова, Дилфуза Раҳимова, Азиз Ражабий, Гули Асалхўжаева, Алишер Рўзметов, Адолат Исмоилова, Рустам Мирминов ва Алишер Назиров, актёр Турғун Бекназаровлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар гўзаллик ва нафосат байрами бўлган 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбдан табриклашди. Уларга илиқ тилакларини билдиришди. Шунингдек меҳмонлар учун махсус фуршет ташкил қилинди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармасида фаолият олиб бораётган қарийб 1000 нафардан ортиқ хотин-қизларга “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан байрам туҳфалари топширилди.

https://youtu.be/536OQqdAGwc